Май ойида Ўзбекистонда қандай маҳсулотлар қимматлашди?
2018 йилнинг май ойида истеъмол бозоридаги товар ва хизматлар нархи ўртача 0,8 %га кўтарилди. Шундан, маҳсулотлар нархи ой давомида ўртача 0,4 %га ҳамда хизматлар 2,1 %га қимматлашди. Бу ҳақда "Халқ сўзи"га Давлат статистика қўмитаси Нархлар статистикаси бошқармаси маълум қилди.
Қад йилинишича, жорий йилнинг май ойи давомида хизматлар тарифи нархларининг ўсиш тенденцияси апрел ойидаги каби товарлар нархларининг ўсиши суръатидан юқорилигини сақлаб қолди.
Озиқ-овқат маҳсулотлари ой давомида ўртача 0,2 %га қимматлашиб, бу эса истеъмол нархлари индексининг (кейинги ўринларда ИНИ) нинг умумий ўсишига 0,1 ф.д.да таъсир кўрсатди.

Асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ичида нархларнинг ўсиши ҳамда пасайиши бўйича етакчилик мос равишда мевалар (ўсиш суръати 4,8 %) ҳамда сабзавотлар (пасайиши 13,6 %) гуруҳига тегишлидир. Бу ойда озиқ-овқат маҳсулотлари ичида энг юқори кўтарилиш сабзида кузатилди. Ой давомида сабзи нарихи 9,9 фоизга қимматлади. Шунингдек олма 6,3, цитрус мевалар 5,3, қуруқ мевалар 2,1 фоизга қимматлашган. Бундан ташқари бошқа турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ичида гуруч нархи 4,2 фоизга қимматлаган бўлса, гўшт маҳсулотларидан балиқ 3,9, мол гўшти 3,4, гўшт қиймаси 2,7, қўй гўшти 2,5, колбаса маҳсулотлари 1,3 фоизга нархи ошган. Шунингдек музқаймоқ (1,2 фоиз) ва сузма (0,4 фоиз) каби сут маҳсулотлари ҳам қимматлаган.
Май ойида энг нархи тушган маҳсулот сифатида бодрингни кўрсатиш мумкин (27,1 фоиз). Шунингдек помидор 21,7, пиёз 9,7, картошка 5,7, саримсоқ пиёз 4,5, банан 1,7 фоизга арзонлашган. Бошқа турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ичида гречка 2,9, ун 0,6, мош 0,4 фоизга, гўшт маҳсулотларидан товуқ болдири ва сон қисми 2,1, парранда гўшти 1,9 фоизга нархи пасайганини кўришимиз мумкин.-
Айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларидан алкоголсиз ичимликлар (0,9 %) ва тухум (0,4 %) нархлари бирмунча сезиларли даражада қимматлашди. Бошқа турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг ўртача нархларида жиддий ўзгаришлар деярли кузатилмади.
Жорий йилнинг май ойида ноозиқ-овқат маҳсулотлар нархларининг ўсиш даражаси бирмунча барқарор суръатларда сақланиб қолди. Ой давомида нархлар ўртача 0,6 %га қимматлашиб, бу эса ИНИнинг умумий ўсишига 0,2 ф.д.да таъсир кўрсатди. Бу ойда энг катта ўсиш тамаки маҳсулотларида кузатилган — 5,9 фоиз. Бунга «УзБАТ А.О.» ҚК АЖ ишлаб чиқараётган маҳсулотлари нархининг ошириши натижасида истеъмол бозорларида сотилаётган тамаки маҳсулотларининг умумий нархлари қимматлашишига сабаб бўлгани айтилади.
2018 йилнинг май ойида ҳам қурилиш материаллари нархлари ўсишдан тўхтамади. Жумладан энг катта ўсиш ғишт (4,2 фоиз), цемент (2,1 фоиз) ва ёғоч маҳсулотларида (1,2 фоиз) кузатилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Вилоят ҳокими чекка қишлоқдаги аҳоли хонадонида тунамоқда (фото)
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми белгиланган вақтда юборилмаганлиги сабаб «Оскар»да қатнашмайди
- Ибн Сино ҳақмиди? Олимлар Италиянинг Жильо ороли аҳолисида орасида бирорта ҳолатда коронавирус қайд этилмаганига изоҳ берди
- Фарғонада 19 яшар қизни зўрлаган уч эркак ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди
- Тошкентда селфига тушиш учун поезд устига чиққан болани 27 минг вольт ток урди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг