Маҳаллий давлат бошқаруви тизими янада такомиллаштирилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат органлари ҳузурида жамоатчилик кенгашлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, БМТ Тараққиёт Дастури (БМТ ТД)нинг Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилаётган «БМТ ТД 3 та пилот туманларда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳузурида жамоатчилик-маслаҳат кенгашларини тузиш ва салоҳиятини ошириш» грант лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институтининг бевосита кўмаги ёрдамида Косонсой туманида 2021 йил ноябрь ойида туман ҳокимияти ва Халқ депутатлари Кенгаши ҳузурида жамоатчилик-маслаҳат кенгашлари тузилган эди.
Мазкур жамоатчилик тузилмалари томонидан ўтган давр мобайнида кенг кўламли ишларни амалга оширилди. Энг муҳими, улар маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг аҳоли, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан самарали ҳамкорлигини таъминлашда ўзига хос «кўприк» вазифасини бажармоқда.
Бу борада жамоатчилик-маслаҳат кенгашининг бир қатор тадбирларини мисол қилиб келтириш мумкин. Жумладан, ЖМК ташаббуси билан таълим муассасаларида маиший чиқиндилар билан боғлиқ муаммолар ўрганиб чиқилиб, Халқ депутатлари туман кенгашининг доимий комиссиясида халқ таълими, мактабгача таълим, туман соғлиқни сақлаш ва молия бўлимларининг ахборотлари эшитилди. Натижада, масалан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 сентябрдаги «Маиший ва қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4845-сонли қарори ижросини туманда таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинган ҳолда, тумандаги таълим муассасаларининг чиқинди контейнерлари билан таъминланишига эришилди.
Косонсой туман «Гурмирон» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқароларни тоза ичимлик суви билан таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар «Ташаббусли бюджет» портали орқали кўп овоз тўпланишига ва аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланишига хизмат қилди.
«Баҳористон» маҳалла фуқаролар йиғинидаги фуқаролар томонидан «Ташаббусли бюджет» портали орқали кўп овоз тўпланган, лекин якунига етмаган лойиҳа юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганиб чиқилиб, уни якунига етказиш борасида амалий чоралар кўрилди.
Тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини яхшилаш, маҳаллий даволаш-профилактика ҳамда ҳудуднинг «Тиббий харитаси» шакллантирилиши, шу асосда аҳолига зарур ва сифатли тиббий хизмат кўрсатилиши бўйича амалга оширилаётган ишларни ўрганиш жараёнида аниқланган камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилди. Жумладан, Косонсой тумани тиббиёт бирлашмаси тизимидаги кўп тармоқли марказий поликлиникада Гемодиализ бўлими очилиб, 2 та врач, 2 шифокор ва техник ходим билан таъминланиб, бу йўналишда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш йўлга қўйилди.
Шу билан бирга, «Садача» МФЙ тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда. Хусусан, жорий йилнинг ноябрь ойида ичимлик суви муаммоси, тармоқдаги носозликлар бўйича жамоатчилик-маслаҳат кенгаши аъзолари томонидан аҳолининг мурожаатлари ўрганилиб, мутасадди ташкилотлар кўмаги билан муаммони ҳал қилиш бўйича саъй-ҳаракатлар олиб борилди. Натижада сув тармоғи тортиш ва қувурларни янгилаш ишлари кетмоқда.
Бундан ташқари, туман бандликка кўмаклашиш маркази бошлиғининг янги иш ўринлари яратиш борасида амалга ошираётган ишлари тўғрисидаги ахбороти эшитилиб, бу борадаги муҳокамалар ва амалий ишлар самарасида 103 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди.
«Гўрмирон» маҳалласида жамоатчилик фикри асосида ажратилган маблағларнинг сарфланиши бўйича олиб борилаётган ишлар назорат қилинди. Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида маҳалланинг «Тошлоқ», «Саккиз қўрғон», «Касрати», «Тоғай» кўчаларининг 3,8 км. қисмига ичимлик суви тармоғи тортиш ишлари олиб борилмоқда. 2023 йилнинг февраль ойида объект фойдаланишга топширилади.
Тумандаги текстиль корхонасида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишилди, ишчилар учун яратилган шароитлар ўрганилди. Мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича амалий кўмак берилди.
Жамоатчилик-маслаҳат кенгаши томонидан уларга берилган ваколатлар доирасида бошқа функцияларни ҳам бажаришга эътибор қаратмоқда. Чунончи жорий йилда:
давлат бошқаруви органларига нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларидан келиб тушган ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни умумлаштириш ва баҳолаш;
туман аҳолисининг манфаатларига дахл қилувчи энг муҳим масалалар юзасидан ҳокимият ва халқ депутатлари Кенгаши фаолияти ҳақидаги жамоатчилик фикрини тизимли мониторинг қилиш ва ҳар томонлама таҳлил қилиш, социологик сўровлар ўтказиш, жумладан, уларни ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ўтказиш;
туман ҳокимияти ва халқ депутатлари Кенгаши фаолиятининг янада очиқлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган тадбирларни мониторинг қилиш, унинг фаолияти тўғрисида батафсил ахборот олиш имкониятларини таҳлил қилиш, уларни янада кенгайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
туман ҳокимияти ва халқ депутатлари Кенгаши фаолиятини янада демократлаштиришда туман фаолларининг иштирок этиши учун шарт-шароитларни яратиш, мазкур шароитларни янада кенгайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
туман ҳокимияти ва халқ депутатлари Кенгаши фаолияти бўйича фуқаролар ўртасида ўтказиладиган тушунтириш ишлари ва маънавий-маърифий тадбирларда иштирок этиш, уларнинг самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
давлат органлари ходимлари ва уларнинг оилаларининг уй-жой, ижтимоий-маиший, хизмат шарт-шароитларини, уларга малакали тиббий ёрдам кўрсатиш шароитларини, шунингдек, ишдан бўшатилган ёки захирага олинган ходимларни ижтимоий ва касбий мослаштириш бўйича муаммоларни комплекс таҳлил қилиш ҳамда таҳлил якунлари бўйича мазкур шароитларни яхшилаш юзасидан таклифлар киритиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, юқорида санаб ўтилган чора-тадбирлар Косонсой туманида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини янада демократлаштиришга, маҳаллий ҳокимият ва кенг аҳоли ўртасида доимий ва самарали мулоқот тизимини жорий қилишга ўз ҳиссасини қўшмоқда.
А.Акилов,
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти бўлим бошлиғи, юридик фанлар доктори, профессор.
Д.Валиева,
Халқ депутатлари Косонсой тумани Кенгаши депутати,
Халқ депутатлари Кенгаши котибияти мудири.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Аброр Бакиров вафот этди
- Ватан ҳимояси ва эл-юртимиз тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ходимлар оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
- Гидроэнергетикадаги лойиҳалар ижроси кўриб чиқилди
- Грузияда дзюдо бўйича навбатдаги мусобақа бўлиб ўтади
- Оксана Чусовитина Жаҳон кубогида кумуш медалга сазовор бўлди
- Тошкeнтда крикeт бўйича трeнeрлар тайёрлашнинг иккинчи босқич ўқув-сeминари ўтказилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг