Маҳаллада ҳоким ёрдамчиси «Агромарказ» очди

20:47 26 Июль 2022 Жамият
597 0

Фото: Халқ сўзи

Қашқадарё вилояти марказидаги «Арабхона» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида «Агромарказ» фаолияти йўлга қўйилди. Ушбу марказда аҳолига томорқа экинларини зараркунандалардан асраш, чорва моллари турли касалликларга чалинишининг олдини олиш, шунингдек, томорқа ва манзарали дарахтлар ландшафт дизайнини яратишда кўмаклашиш, уруғ ва кўчатлар етказиш, лаборатория ҳамда онлайн маслаҳатлар бериш каби хизматлар кўрсатилади.

—  Марказимиз 3 млрд. сўм маблағ эвазига барпо қилинди,- дейди «Арабхона МФЙ ҳоким ёрдамчиси, ёш тадбиркор Даврон Абдираҳмонов. — 2 млрд. сўм банк кредити, 1 млрд. сўм ўз маблағим ҳисобидан қурилган бу «Агромарказ»да 8 нафар киши доимий иш ўрнига эга бўлди.

Келгусида «Агромарказ»да аҳолидан мева-сабзавотларни қабул қилиш, қадоқлаш, сақлаш, ҳамда сув тежовчи технологияларни жорий қилиш каби хизмат турларини йўлга қўйиш кўзда тутилган.

 

Фахриддин БОЗОРОВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер