Маҳаллабай ишлаш тизими аҳоли муаммоларини самарали ҳал этилмоқда

09:37 17 Сентябр 2021 Жамият
452 0

Ҳасан ПАЙДОЕВ - “Халқ сўзи”

Фуқаролар билан манзилли ишлаш бугун ҳар қачонгидан-да муҳим. Нега? Сабаби бугунги кунда коронавирус бизни ҳали тарк этгани йўқ. Қолаверса, маҳаллаларда бандлигини таъминлашда, орзуларини рўёбга чиқаришда, муаммолари ечимини топишда кўмакка муҳтож бўлган оилалар, фуқаролар йўқ эмас. Бундай пайтда одамларни нафақат иқтисодий қўллаб-қувватлаш, балки уларга руҳан мадад бериш ҳам ниҳоятда муҳим.

Сўнгги пайтларда “темир дафтар”, “ёшлар дафтари” ва “аёллар дафтари”нинг ҳаётга татбиқ этилиши ана шу эзгу мақсадларни амалга ошириш имкониятини беряпти. Зеро, шу асосда секторларга бўлинган ҳолда рўйхатда турган ишсиз, ижтимоий-иқтисодий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламини бандлигини таъминлаш бўйича аниқ амалий ишлар олиб бориляпти.

Шулар хусусида Тўрақўрғон тумани прокурори, 2-сектор раҳбари Э.Талабоев билан суҳбатлашдик.                    

— Бугун маҳаллабай ишлаш тизимини амалиётда ўзини оқлаяпти. Шу орқали орқали секторни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда аҳоли муаммоларини самарали ҳал этишга қаратилган тадбирлар ташкил этилди.

Амалга оширилган ишлар натижасида секторда мавжуд бўлган 9 698 та хонадон хатловдан ўтказилиб, аниқланган 3 341 та муаммо ва таклифнинг 3 288 таси ёки 98,4 фоизи ҳал этилди.

Жумладан, аҳолига кредит ажратиш, ишга жойлаштириш, моддий ёрдам, соғлиқни сақлаш йўналишида, электр энергияси, газ (суюлтирилган), сув таъминотида, уй-жой ҳамда бошқа масалалардаги кўплаб муаммолар ижобий ҳал этилди. Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 491 нафар аҳолига 4,2 млрд. сўм банк кредитлари ажратилди, 171 нафар фуқаро ишга жойлаштирилди.

Тадбиркорликни ривожлантириш, маҳаллаларнинг “ўсиш нуқталари” ўрганилганда, 13 та маҳалладан 4 тасида иссиқхона, 2 тасида текстиль ва тўқимачилик, 3 тасида чорвачилик, 2 тасида боғдорчилик, 2 тасида савдо, хизмат кўрсатиш, асаларичилик ва қуёнчилик ривожланганлигини аниқланди. Шунга кўра, ушбу маҳаллага тижорат банклари томонидан 45 та ҳар бири 2 сотихли лимончилик иссиқхона, 70 та хонадонга имтиёзли кредит ажратиш орқали чорва ҳайвони етказиб берилди.

Ҳозирги кунга қадар секторда 8 та йирик лойиҳа ишга туширилиши натижасида 106 нафар, 32 та кичик лойиҳалар татбиқ этилиши натижасида 108 та янги иш ўрини яратилди.

Маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда коммунал соҳани тартибга солиш бўйича ҳам бир қатор ишлар бажарилди. Ҳудудда электр таъминотини яхшилаш мақсадида 8 та ТП мукаммал таъмирланди ва 10,5 км. тармоқ тортилиб, 215 дона янги таянч ўрнатилди ҳамда 115 та эскирган сим ёғоч устунлари янгисига алмаштирилди.

Ўтган даврда аҳолига қўшимча жами 55 та янги маиший газ баллонлари етказиб берилди. Аҳоли жами 160 тонна суюлтирилган газ билан таъминланди. Сектор ҳудудида 20,1 км. узунликда янги тоза ичимлик сув тармоғи тортилди. Мавжуд 2,3 км. яроқсиз тармоқ таъмирланди.

Секторда мавжуд 13 та маҳаллада жами 35,6 км ички ва асосий йулларда таъмирлаш ишлари амалга ошириш натижасида 168 та аҳоли хонадонлари эгаларининг ушбу йўналишдаги муаммолари ҳал этилди.

Жумладан, сектор раҳбари ташаббуси билан “Шарқ” МФЙдаги Гулистон кўчасида 100 метр узунликдаги кўча қатнов йўли асфальтланиб, натижада кўчада жойлашган 25 та аҳоли хонадонлари эгаларининг ушбу муаммолари ҳал этилди.

Секторда “темир дафтар”, “аёллар дафтари” ва “ёшлар дафтари”га киритилган фуқаролар муаммолари билан ишлашга устувор аҳамият қаратилмоқда. Бугунги кунда секторда 53 834 нафар аҳоли мавжуд бўлиб, шундан 16 119 нафарини ёшлар ташкил этади.

“Ёшлар дафтари”ни шакллантириш бўйича сектор ҳудудида 6 364 нафар ёшлар хатловдан ўтказилиб, 754 нафари дафтарга киритилган. Уларнинг 615 нафарининг бандлиги таъминланди. 32 нафари касб-ҳунарга ўқитилди, 220 нафарига тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишида кўмаклашилди, 31 нафари “Ҳар бир тадбиркор — ёшларга мададкор” тамойили асосида тадбиркорларга бириктирилди, 305 нафарига ер ажратилди, 27 нафари “Устоз-шогирд” тизими асосида ҳунармандларга бириктирилди.

Аёллар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилган ўрганишлар натижасида 9 тоифадаги 675 нафар аёллар “аёллар дафтари”га рўйхатга олиниб, барчасини муаммолари ҳал этилди.

Жумладан, 359 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз аёлларнинг бандлиги таъминланди, 95 нафар боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд, 2 нафар ижтимоий ёрдамга муҳтож 1-гуруҳ ногирони, 34 нафар ижтимоий ёрдамга муҳтож 2-гуруҳ ногирони, 11 нафар уй-жойини таъмирлашга муҳтож 1-гуруҳ ногирони, 16 нафар қарамоғида бир ва ундан ортиқ ногиронлиги бўлган болалари мавжуд ёлғиз, 94 нафар тиббий ҳимояга, 43 нафар ҳуқуқий, 20 нафар психологик маслаҳатларга муҳтож аёлларга тегишли масъулларни жалб этган ҳолда муаммоларини ҳал этиш ишлари олиб борилди.

Сектор томонидан “темир дафтар”даги эҳтиёжманд оилаларнинг жами 597 нафар вақтинча ишсиз меҳнатга лаёқатли оила аъзоларини 597 нафари ишга жойлаштирилган.

“Саховат ва кўмак” жамғарма ҳисоб рақамларига 1,3 млрд. сўм маблағлар келиб тушган. Мазкур маблағлардан сектордаги 559 та оилага 1,6 млрд. сўмлик ёрдам турлари манзилли сарфланди. Бундан ташқари, дафтардаги оилаларни томорқаларидан самарали фойдаланишлари учун иссиқхоналар қуриб берилиб, бандлиги таъминланди.

Олиб борилган ишларимиз натижасида “темир дафтар”га киритилиб, бандлиги таъминланган ва доимий даромад манбаи яратилганлиги муносабати бугунги кунга келиб жами 559 та оиладан 549 таси дафтардан чиқарилган.

Бундан ташқари, 158 нафар аёлга “Тадбиркор аёл” уюшмаси томонидан, 85 нафар аёлларга касб-ҳунарга ўқитиш марказлари томонидан ўқув семинарлари ўтказилиб, махсус сертификатлар берилди. Ўқув семинарларда қатнашган аёллардан 185 нафарига 1,5 млрд. сўмдан ортиқ имтиёзли кредит ажратилди. 968 нафар ногиронлиги бўлган шахслар тиббий кўрикдан ўтказилди. 83 нафар кекса ёшдаги ногиронларга кундалик эҳтиёжлари учун озиқ-овқат маҳсулотлари, бепул тиббий дори-дармонлар ва бошқа ёрдамлар кўрсатилди. Ногиронлик аравачаси билан 16 нафар, эшитиш мосламаси билан 5 нафар, қўлтиқ таёқ билан 7 нафар, хасса билан 5 нафар ва протез ортепедия воситаси билан 2 нафар ногиронлиги бўлган шахслар таъминланди.

Бу каби ишлардан ташқари, ижтимоий объектларда зарур шароитларни яратиш ҳам асосий эътиборда бўлди. Чунончи, сектор ҳудудидаги туман марказий шифохонаси давлат бюджет маблағлари ҳисобидан тўлиқ қайта таъмирланмоқда, 2 та оилавий шифокорлик капитал таъмирланди. 12 та нодавлат мактабгача таълим муассасаси ташкил этилиб, 220 нафар бола жалб этилди, бюджет маблағлари ҳисобидан 2 та давлат мактабгача таълим муассасаси капитал таъмирланди.

Сектор томонидан маҳаллабай ишлаш тизими орқали аҳоли муаммоларини самарали ҳал этишга қаратилган тадбирлар давом эттирилмоқда. Бу эса фуқароларда эртанги кунга бўлган ишончини оширяпти, десак, айни ҳақиқат.

 

“Халқ сўзи”

Ҳасан ПАЙДОЕВ олган суратлар.

 

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?