Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири коронавирусга қарши эмланди

21:09 05 Июль 2021 Жамият
258 0

Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов Қашқадарёга хизмат сафари чоғида Қарши шаҳридаги 4-сон оилавий поликлиникада Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан бошланган #men_vaksina_oldim акцияси доирасида коронавирус инфекциясига қарши вакцинанинг 1-босқичи билан эмланди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Бундан олдин Маданият вазири Озодбек Назарбеков жонли эфирда вакцина қабул қилгани ҳақида хабар бергандик.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?