Маҳалла раиси Президент совғаси – Cobalt автомашинаси билан тақдирланди

11:01 15 Ноябрь 2021 Жамият
536 0

Фото: "Халқ сўзи"

Фарғона вилояти Учкўприк туманидаги “Катта Қашқар” маҳалла фуқаролар йиғинида сўнгги йилларда тадбиркорлик, ҳунармандчилик, томорқадан самарали фойдаланиш борасида ибратга молик ютуқларга эришиляпти.  Бунга ҳамоҳанг тарзда аҳолининг турмуш даражаси ва сифати ошиб бораётгани янада қувонарли.

Бу ютуқларда фуқаролар йиғинининг тадбиркор, ташаббускор раиси Иброҳимжон Холматовнинг ҳиссаси катта, албатта. Бугунги кунда маҳалладаги 6 минг нафардан зиёд аҳолининг 90 фоизи лимончилик билан шуғулланади. Шунингдек, маҳалла аҳли ёғоч ўймакорлиги, дурадгорлик сингари оилавий тадбиркорлик юмушларининг хадисини олган.

Яқинда маҳалла раиси Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси томонидан ўтказилган “Энг яхши маҳалла раиси” танлови ғолиблари қаторида Президент совғаси – Cobalt автомобили билан тақдирлангани бежиз эмас.

Шу муносабат билан Учкўприкда ташкил этилган тантанали тадбирда катта қашқарликлар эришаётган ютуқлар туман ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев томонидан алоҳида эътироф этилди.

-Туманимиз, хусусан, маҳалламизда “Аёллар дафтари”га киритилган оилалар билан тизимли асосда ишлашда салмоқли натижаларга эришилди,-дейди “Катта Қашқар” МФЙ раиси Иброҳимжон Холматов. – Айни пайтда маҳаллада кам таъминланган, ишсиз оила деярли қолмади. Бундан буён ҳам халқимизнинг фаровонлиги учун тинимсиз меҳнат қилишдан асло чарчамаймиз.

                                                              Ботир Мадиёров, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер