Магистратура қабул натижалари эълон қилинмоқда

09:30 23 Август 2022 Жамият
222 0

Фото: Архив сурат

2022/2023-ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига қабул бўйича magistr.edu.uz электрон тизими орқали онлайн рўйхатдан ўтган 10 031 нафар фуқаронинг аризалари тўлиқ кўриб чиқилди.

Жами қабул қилинган аризалар сони 5219 тани ташкил қилди.

Шундан:

хорижий тил сертификатига эгалар — 4582 та;

давлат стипендиантлари — 296 та;

кимё, биология ва информатика йўналишлари бўйича имтиёзли диплом эгалари — 159 та;

кимё, биология, физика ва информатика фан олимпиадалари ғолиблари — 12 та;

кўзи ожизлар тоифасига кирувчи аъло баҳоларга ўқиган битирувчилар — 170 та.

Талабгорлар магистратура қабул натижаларини magistr.edu.uz платформасидаги шахсий кабинети орқали билиб олишлари мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер