Magic City'да 20 ёшли фотосуратчи ҳамкасбини пичоқлаб қўйди

15:05 11 Август 2022 Жамият
347 0

Фото: Миллий гвардия матбуот хизмати

Жорий йилнинг 6 август куни кечқурун Magic City истироҳат боғида фаолият юритаётган икки фотосуратчи ўртасида жанжал юз берган. Натижада Қашқадарё вилоятида яшовчи 20 ёшли йигит 25 ёшли ҳамкасбига ўткир тиғли ошхона пичоғи билан жароҳат етказган.

Воқеа жойига етиб келган Ички ишлар органи ходимларига безори фотосуратчи томонидан қаттиқ қаршилик кўрсатилган. Шундан сўнг, ходимлар Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларини ёрдамга чақирган ва фуқаро қўлга олинган.

Жароҳатланган фуқарога тиббий ёрдам кўрсатилган ва ҳозирда унинг саломатлиги қониқарли.

Ҳуқуқбузарга нисбатан маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183 (майда безорилик) ва 194 (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) моддалари бўйича жазо тури қўлланилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер