Мадинабону Маннопова Осиё чемпионатида кумуш, «Beirut Open»да эса олтин медални қўлга киритди

17:29 24 Июнь 2021 Спорт
1033 0

Ўзбекистонлик таэквондочи Мадинабону Маннопова Ливанда ўтган Осиё чемпионатида кумуш, «Beirut Open»да эса олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси ахборот хизмати хабар берди.

«Бу Осиё чемпионати ва ”Beirut Open" мусобақаларига жамоамиз аъзолари, мураббийлар ва шахсий мураббийим Собир Назаралиев билан жуда ҳам яхши тайёрландик. Рақибаларим ҳақида маълумотларга эга эдим. Осиё чемпионатида ярим финалда кореялик собиқ Осиё чемпионини ютдим. Финалда ветнамлик рақибамга 23:25 ҳисобида имкониятни бой бердим. Олтин медаль насиб қилмаган экан. Ҳаммаси учун Яратганга шукур.

"Beirut Open“ мусобақасида олтин медални қўлга киритдим ва муҳим рейтинг балларга эга бўлдим. ”Beirut Open" ҳам Осиё чемпионатидек кучли ва ўхшаш мусобақа бўлди. Сабаби деярли ўша рақибаларга қарши даянга чиқдим.

Кейинги мусобақаларга янада яхшироқ тайёрланишни ва хатоларим устида ишлашни бошлайман», дейди Мадинабону Маннопова.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер