“Made in Uzbekistan” бренди остида доривор ўсимликлар экспорт қилинмоқда

09:51 15 Январь 2024 Жамият
323 0

Қашқадарё вилояти Қамаши туманида жойлашган “BBU Azamat” корхонасида бугун 18 дан ортиқ доривор ўсимликларни етиштирилмоқда.

Дастлаб 2 турдаги ўсимлик етиштириш билан ўз фаолиятини бошлаган корхона бугун 18 дан ортиқ доривор ўсимликлар етиштириш билан бир қаторда хорижга экспорт қилиш билан шуғулланмоқда.

Бир қатор топ брендлар, жумладан, McDonalds, Nutrilite билан ҳамкорликни йўлга қўйган корхонанинг йиллик экспорт ҳажми йилига 1 млн. долларни ташкил этади.

Корхона раҳбари Азамат Чориевнинг таъкидлашича, бугун корхона томонидан бутун дунёда етиштирилаётган доривор ўсимликларни мамлакатимиз шароитида ҳам етиштириш бўйича изланишлар олиб борилмоқда.

“Чет тилларини яхши ўзлаштирилган, ахборот технологияларини тушунадиган билимли ёшларга эҳтиёжимиз юқори. Ушбу ёшларни жалб қилсак, доривор ўсимликларни ўзимизда қайта ишлайдиган корхона очиш имкониятимиз янада ошиши кутилмоқда”, — дейди корхона раҳбари Азамат Чориев.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?