Лойиҳалар қиймати 200 миллион доллардан юқори

17:23 11 Ноябрь 2019 Жамият
482 0

Тошкент вилоятида амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар кўлами кун сайин кенгаймоқда. Айниқса, ҳудудга хорижий сармоялар киритишга жиддий эътибор қаратилаётир.

Оҳангарон туманида бу борада бир қатор ибратли ишлар амалга оширилмоқда. Куни кеча ҳудуддаги Ангрен эркин иқтисодий зонасининг Ақча блокида умумий қиймати 191 млн. АҚШ долларига тенг 4 та лойиҳа асосида ишлаб чиқариш корхоналарини қуриш ишлари бошланди.

Хитойлик сармоядорлар эса, туман ҳудудида иккинчи бир лойиҳани амалга ошириш таклифи билан ташриф буюришди. Улар умумий қиймати 50 млн. АҚШ долларига тенг бўлган лойиҳани илгари суришмоқда. Унга кўра, қурилажак корхона йилига 130 миллион дона блок ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади. Асосийси, ҳар иккала лойиҳа амалга оширилса юзлаб янги иш ўринлари яратилиб, туман аҳолисининг турмуш фаровонлиги юксалади.

Шодиёр Мутаҳаров,
(Халқ сўзи).

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?