Лодз шаҳрида Ўзбекистон ва Испания ташқи ишлар вазирлари музокаралари бўлиб ўтди

12:57 02 Декабрь 2022 Сиёсат
242 0

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги

2022 йил 1 декабрь куни Полшанинг Лодз шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Норов ва Испания Қироллиги Ташқи ишлар, Европа Иттифоқи ва ҳамкорлик вазири Хосе Мануэл Албарес Буэно ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.

Мулоқотда Ўзбекистон ва Испания ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари Ўзбекистон-Испания кўп қиррали ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар.

Қайд этилганидек, Ўзбекистон Испанияни Европадаги ишончли ва истиқболли ҳамкор деб билади ва расмий Мадриднинг яқин келажакда Тошкентда элчихона очиш режаларини олқишлайди.

Томонлар жорий йилнинг март ойида бўлиб ўтган Ўзбекистон-Испания сиёсий маслаҳатлашувларининг еттинчи раундининг самарали натижаларини қайд этиб, ушбу шаклдаги мулоқотни давом эттиришга тайёр эканликларини билдирдилар.

Ташқи иқтисодий алоқалар кўрсаткичларини ошириш, икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни фаоллаштириш, қўшма истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш, мамлакатимиз бозори имкониятларини ўрганиш мақсадида Испаниянинг етакчи компанияларининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш юзасидан аниқ таклифлар кўриб чиқилди.

Вазирлар туризм, маданий-гуманитар ва таълим соҳаларида ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича ҳам фикр алмашдилар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?