Лиз Трасс Ғарб Хитой билан янги совуқ урушга киришганини маълум қилди

Фото: Reuters
Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Лиз Трасс Тайванга ташрифи чоғида Ғарб Хитой билан янги совуқ урушга киришганини айтиб ўтди.
"Хитой ўз ҳарбий-денгиз флотини даҳшатли суръатда қурмоқда ва тинчлик даврида энг катта ҳарбий қурилишни амалга оширмоқда", дейди собиқ бош вазир.
Унинг қўшимча қилишича, Пекин эркин дунёнинг таназзулга учрашини хоҳлайдиган бошқа давлатлар билан аллақачон иттифоқ тузган.
Трасс, шунингдек, унинг вориси, ҳозирги Британия Бош вазири Риши Сунакнинг Хитойни "узоқ муддатда Буюк Британия учун энг катта таҳдид" деган гапига қўшилишини билдирди.
Аввалроқ, Буюк Британия ташқи ишлар вазири Жеймс Клеверли Хитойга қарши эҳтимолий совуқ уруш эълон қилинишини хато, деб атаган эди.
Унинг фикрича, бу ҳаракатлар Буюк Британиянинг миллий манфаатларига хиёнат қилиш ва замонавий дунё тартибини тушунишдан бош тортиш бўлади. Унинг таъкидлашича, глобал миқёсдаги барча муаммоларни фақат Хитой иштирокида ҳал қилиш мумкин.
Лиз Трасс ўз вазифаларини бажара олмаслигини тан олиб, 2022 йил 20 октябрда истеъфога чиқишини эълон қилганди. Шу тариқа у энг кам муддат (45 кун) Буюк Британия бош вазири лавозимида фаолият юритган сиёсатчи сифатида тарихга кирди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Миллий рақс санъатининг юксак намунаси бўлмиш “Лазги — Муҳаббат ва Қалб рақси” балет спектакли дунё саҳналарини забт этишда давом этмоқда
- Наманган халқаро нодавлат университетининг лицензияси бекор қилинди
- “United Airlines“ авиакомпанияси дастурий таъминотдаги носозлик туфайли парвозларни тўхтатгани айтилмоқда
- Uzbekistan Airways ва Lufthansa Technik AG ўртасидаги ҳамкорликнинг 30 йиллиги
- Хорижий тилни С1 даражада биладиган ўқитувчиларга қўшимча устама тўланади
- Қандай ҳолатлар муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар бузилишига олиб келади?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг