«Ливерпуль» ҳимоячиси бир ўйинда ўз дарвозасига 3 та гол киритди

17:16 21 Февраль 2022 Спорт
1083 0

Фото: Ливерпуль ФК

Англиянинг «Ливерпуль» клуби ҳимоячиси ва Янги Зеландия терма жамоаси аъзоси Мейкала Мур АҚШ терма жамоасига қарши учрашувнинг биринчи бўлимида ўз дарвозасига учта гол киритди. 

Ушбу ўйин «SheBelieves Cup» ўртоқлик турнири доирасида АҚШ ва Янги Зеландия ўртасида ўтказилган. Ўйин якунида АҚШ фойдасига 0:5 ҳисоби қайд этилган.

Футболчи голларни «идеал хет-трик» тарзида – чап оёқ, ўнг оёқ ва бош билан урган. Мур биринчи голни чап оёқда, иккинчисини бош билан ва ниҳоят учинчи голни эса ўнг оёқ билан ўз дарвозасига киритган.

25 ёшли футболчи ушбу автоголларнинг барчасини биринчи бўлимнинг ўзидаёқ қайд қилган. Мейкаланинг биринчи ва иккинчи автоголлари орасида бор-йўғи 50 сония вақт бўлган (5, 6 ва 36-дақиқалар). Шундан сўнг, Мур 38-дақиқада захирага олинган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер