Литваликлар Хитой смартфонларидан фойдаланмасликка чақирилди ва уларни ташлаб юбориш тавсия қилинди 

17:36 22 Сентябр 2021 Дунё
792 0

Фото: ferra.ru

Xiaomi смартфонларида Тибет, Тайван ва демократик ҳаракатларни қўллаб-қувватловчи фикрлар цензура қилиб борилади.

Манбада айтилишича, шу боис Литва мудофаа вазирлиги фуқароларни Хитой смартфонларини сотиб олмасликка чақириб, аввал сотиб олинганларини ташлаб юбориш тавсия қилган.

Вазирлик маълумотига кўра, Mi 10T 5G смартфонларида ушбу функцияси ўчирилган. Аммо у исталган вақтда масофадан туриб фаоллаштирилиб қўйилиши мумкин.

Литва ҳудудида Тайваннинг ўз вакили пайдо бўлганидан кейин Литва ва Хитой ўртасидаги дипломатик муносабатлар ёмонлашди.

Бунга жавобан Пекин Вилнюсдаги элчисини чақириб олди. Кейин Хитой Литвадан Тайван ваколатхонасини ёпишни талаб қилди. 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?