Лионель Мессининг қачон «ПСЖ» таркибида дебют қилиши маълум бўлди
Фото: Instagram
Жорий йилнинг 29 август куни Лионель Месси «ПСЖ» таркибида илк расмий учрашувда майдонга тушади. Бу ҳақда «LʼEquipe» хабар бермоқда.
Шу куни парижликлар Франция чемпионатининг 4-тури доирасида «Реймс»га қарши баҳс олиб боради.
Месси 23 август куни Барселонадан қайтиб келгач, «ПСЖ» билан машғулотларни бошлайди.
10 август куни «ПСЖ» клуби Лионель Месси билан шартнома имзоланганини расман эълон қилди. Шартнома 2023 йилгача амал қилади.
Месси «Барселона» клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У мазкур жамоада дебютини 2004 йилда ўтказган. Футболчи Каталония клуби билан 35 та совринни қўлга киритди. Ҳужумчи олти марта «Олтин тўп» соҳиби бўлган. Ўтган мавсумда у Испания чемпионатининг 35 учрашувида майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига 30 та гол киритган эди.
2019/20 йилги мавсум якунида Месси «Барселона»ни тарк этиш истагини билдиради. Аммо жамоа унга 700 миллион евро миқдорида товон пули тўласагина қўйиб юборилишини маълум қилади. Шу боис футболчи яна бир мавсум Каталонияда қолишга мажбур бўлади. Жорий йил ёзида Мессининг «Барселона» билан шартномаси ўз ниҳоясига етди ва у эркин агент сифатида «ПСЖ» сафига келиб қўшилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг