Лимончиликда даштликлар тажрибаси

Фото: «Халқ сўзи»
Фарғона вилояти Бағдод тумани “Дашт” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси кейинги йилларда томорқада иссиқхона ташкил этиб, лимон етиштириш борасида ўзига хос тажриба мактабини яратмоқда. Айни пайтда маҳаллада мингдан ортиқ хонадоннинг қарийб 600 тасида иссиқхона мавжуд бўлиб, уларда лимон парваришланяпти. Томорқа ерларида деҳқончилик қилиш ноқулай, суғориш тизимида муаммолар бўлишига қарамай, маҳалла аҳли лимондан катта ҳосил олишга эришмоқда.
– Ички ишлар соҳасида ишлаб, нафақага чиққанимдан сўнг томорқамизда иссиқхона ташкил этдим,– дейди шу маҳаллада яшовчи Ҳасанбой Эргашев. – Бир сотих майдонда тўла ҳосилга кирган лимондан йилига 1,5 тоннагача ҳосил олиш мумкин. Шу йилнинг ўзида 3 сотих майдондаги лимондан деярли 70 миллион сўм даромад олдим.
Куни кеча маҳаллага ташриф буюрган Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров аҳолини қийнаб келаётган суғориш тизимини яхшилаш учун 4 та янги сув қудуғи қазиб берилишини таъкидлаб, бурғулаш харажатлари учун давлат томонидан субсидия маблағлари ажратилишини маълум қилди.
Ботир Мадиёров, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Наманган Халқаро фестиваль меҳмонларини 30 миллион туп гул ва чечаклар билан кутиб олади
- Хитой-Марказий Осиё саммити: Сиан меҳмонларни кутиб олишга тайёр
- 1 июндан бошлаб «20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастури амалга оширилади
- Сиан шаҳрида Ўзбекистон-Хитой бизнес-форуми бўлиб ўтди
- «Марказий Осиё - Хитой» саммити иштирокчиларини тантанали кутиб олиш маросимидан фотожамланма
- “Яшил энергия” сертификати тизими жорий этилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг