Лазиз Кудратов Италиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Агостино Пинна билан учрашувди

11:02 29 Декабрь 2023 Жамият
744 0

Жорий йилнинг 28 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Италиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Агостино Пинна билан учрашди.

Томонлар жорий ҳамкорликнинг долзарб масалаларини ҳамда икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий муносабатларни янада кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилдилар.

Италия бизнесининг Ўзбекистонга бўлган қизиқиши таъкидланди – сўнгги йилларда республикада Италия капитали иштирокидаги корхоналар сони сезиларли даражада ошди, энергетика, металлургия, кимё саноати, машинасозлик, тўқимачилик саноати каби янги йўналишларда алоқалар ўрнатилди.

Италия компанияларини Ўзбекистонда қўшма лойиҳаларни амалга оширишга жалб қилиш мақсадида биргаликда иш олиб боришнинг механизмлари кўриб чиқилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?