“Лазги” рақсининг ЮНЕСКО репрезентатив рўйхатига киритилганлиги тўғрисидаги сертификат Хоразм вилояти ҳокимлигига топширилади

ЮНЕСКО бош директори Одри Азуле хоним томонидан имзоланган Хоразм “Лазги” рақсини Инсоният номоддий маданий мероси репрезентатив рўйхатига киритилганлиги тўғрисидаги сертификат Хоразм вилояти ҳокимлигига сақлаш учун топширилади. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хабар берди.
Маълумки, ЮНЕСКО Хоразмнинг “Лазги” рақсини Инсониятнинг номоддий маданий мероси репрезентатив рўйхатига Ўзбекистон маданий меросининг элементи сифатида киритган эди. Мазкур қарор 12 декабрь куни Богота (Колумбия)да ЮНЕСКО номоддий маданий меросини муҳофаза қилиш бўйича ҳукуматлараро қўмитасининг 14-сессиясида қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимовнинг сўзларига кўра, айни вақтда ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси томонидан Бахшичилик санъати ва этник спорт турларини ҳам ушбу рўйхатга киритишга доир ишлар олиб бормоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондан совуқ ҳаво қачон чекина бошлайди?
- Вилоят ҳокими чекка қишлоқдаги аҳоли хонадонида тунамоқда (фото)
- «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми белгиланган вақтда юборилмаганлиги сабаб «Оскар»да қатнашмайди
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- Сурхондарё вилоят ҳокимлиги биносида АКТ ходими калтаклангани ҳақидаги хабарга муносабат билдирилди
- Президентга шеър ўқиб берган талаба Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг