Латвияда ўтказилган сайловнинг натижалари эълон қилинди

Фото: Архив сурат
Латвия парламентига 1 октябрда ўтказилган сайловларнинг натижалари эълон қилинди. Унга кўра амалдаги Бош Вазир Кришянис Кариншанинг «Янги бирлик» партияси 18,97% овоз билан ғалаба қозонган. «Янги бирлик» партияси 26 ўринни эгаллаган. «Яшиллар ва фермерлар» иттифоқи 16 ўринни эгаллаб, 2018 йилги сайлов натижаларига кўра яхши натижа кўрсатди.
2018 йилги сайловда 23 ўрин эгаллаган «Келишув» партияси бу галги сайловда бирорта ҳам ўрин эгаллай олмади.
Кришянис Кариншанинг партияси «Янги бирлик» (26 мандат) «Бирлашган рўйхат» (15 мандат) ва Миллий бирлик (13 мандат) билан коалицияга киришиши кутилмоқда.
Кеча сайлов натижаларига кўра Сеймда ўрин эгаллаган партия вакиллари Латвия президенти Эгил Левист билан учрашди. Коалиция тузиш ва ҳукуматни шакллантириш эса Сейм вакиллари орасида келаси ҳафта муҳокама қилинади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Олимлар саратондан ҳам ўлим хавфи икки баравар юқори бўлган касаллик ҳақида маълум қилишди
- «Эшонхўжа ота» масжиди имом-хатиби Авазхўжа Баҳромов лавозимидан озод этилди ва 3 суткага қамалди
- АҚШ бой берилган ҳудудларни Украинага қайтаришга эришиш ниятида эканлигини маълум қилди
- Транспорт вазирлари «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини муҳокама этишди
- Давлат раҳбари ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлади
- 2 февралдан бошлаб барча ҳудудлардаги АГТКШлар фаолияти босқичма-босқич тикланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг