Латвия Республикаси Бош вазири ўринбосари – адлия вазири Янис Борданс Адлия вазирлигига ташриф буюрди

12:09 21 Ноябрь 2022 Сиёсат
396 0

Латвия Республикаси Бош вазири ўринбосари – адлия вазири Янис Борданс ҳамда Ўзбекистон Республикаси адлия вазири А.Тошқулов ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда, шунингдек, хорижий томондан Латвия Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Рейнис Трокша, Латвия Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг махсус топшириқлар бўйича элчиси Эдгарс Бондарс ҳамда Латвия Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ташқи иқтисодий алоқалар бўлими бошлиғи Зане Вентерелар иштирок этдилар.

Аввал хорижий меҳмонларга вазирлик фаолияти ва вазифалари тўғрисида батафсил маълумотлар, хусусан, норма ижодкорлиги ва ушбу жараёнларни рақамлаштириш, интеллектуал мулкни муҳофаза қилиш, давлат хизматлари кўрсатиш, юридик кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш тўғрисида ахборот берилди.

Янис Борданс, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни мамнуният билан эътироф этиб, Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги ҳамкорлик ришталарини мустаҳкамлашда муҳим рол ўйнаб етакчига айланиб бораётганлигини таъкидлади.

Учрашув давомида томонлар икки давлат адлия вазирликлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиб, ушбу ҳамкорликни янада самарали амалга ошириш мақсадида икки вазирлик ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум лойиҳасини кўриб чиқишни якунлаш ва уни имзолаш бўйича тегишли фаолиятларни амалга оширишга келишиб олдилар.

Ҳамкорликдаги келишув доирасида қонун устуворлигини таъминлаш, адлия ва ҳуқуқ соҳасида рақамлаштириш, давлат хизматлари кўрсатиш, юридик кадрларни тайёрлаш ва бошқа йўналишларда ўзаро тажриба алмашишга алоҳида урғу берилди.

Шунингдек, хорижий томон халқаро ташкилотларнинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари билан қўшма лойиҳалари доирасида Латвия Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонасини ҳам ҳамкорликка жалб қилиниши бўйича таклифларни илгари сурди.

Учрашув якунида томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада жадаллаштиришга келишиб олдилар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер