Лалмикорда янги Давлат хизматлари маркази филиали иш бошлади
Иллюстратив фото
Жиззах вилоятидаги «Лалмикор» маҳалла фуқаролар йиғини Ғаллаорол тумани марказидан 30 километр олисликда жойлашган бўлиб, бу ерда яшовчи аҳоли битта ҳужжат учун ҳам туман марказига келиб-кетишига тўғри келаётган эди.
Ушбу омиллар ҳисобга олиниб, аҳолининг олтинга тенг вақтларини йўқотмаслик учун маҳалла ҳудудида жойлашган Саноат ва касб-ҳунар коллежи биносидан фойдаланилмаётган хоналардан олиниб, Ғаллаорол туман давлат хизматлари марказининг Лалмикор филиали ташкил этилди.
— Маҳалладаги 1560 та хонадонда 2202 та оила мавжуд бўлиб, уларда 9041 нафар аҳоли истиқомат қилади, — дейди Ғаллаорол туман ДХМ раҳбари Ойбек Аллаёров. — Филиалдан мазкур маҳалладаги аҳоли билан биргаликда ҳудудга яқин Маржонбулоқ, Молтоб, Хонимқўрғон ва Ғўбдин қишлоқларида истиқомат қилувчи 30 мингдан зиёдроқ аҳоли ҳам туман марказига бормай давлат хизматларидан фойдаланиши мумкин.
Маълумот ўрнида шуни айтиб ўтиш керакки, Ғаллаорол тумани Жиззах вилоятида ҳудуди жиҳатидан катта туманлардан бири ҳисобланади. 180 минг аҳолига эга туманда қишлоқлар тарқоқ жойлашган, аҳолининг туман марказига келиб хизматлардан фойдаланишида жуда кўп вақт ва маблағ сарфланиши кузатилган.
Толибжон ЭРГАШEВ,
(«Халқ сўзи»).
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Reuters: Асаднинг Москвадаги тарафдорлари Сурияда қўзғолон режалаштирмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг