Курсантлар Ёшлар иттифоқига аъзо бўлдилар

Бугун Қуролли Кучлар Академиясида «Юксак маънавиятли, замонавий билим ва касб-ҳунарларга, ўз мустақил фикрига эга бўлган ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш биз учун энг муҳим масалалардан биридир» мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. У «Ёшлар куни» доирасида яқинда Ватанга қасамёд қилган 1-босқич курсантларининг Ўзбекистон Ёшлар иттифоқига аъзо бўлишлари муносабати билан ташкил этилди.
Тадбирда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Мирзо Улуғбек туман Кенгаши раиси Нодирбек Шукуров курсантларга Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг мақсад ҳамда вазифалари, ёшларга берилаётган имтиёзлар, Иттифоқнинг бугунги кунда олиб бораётган фаолияти ва истиқболдаги режалар юзасидан батафсил маълумот бериб ўтди.
Тадбир давомида Ёшлар иттифоқига аъзо бўлганликлари муносабати билан 1-босқич курсантларига аъзолик гувоҳномаси ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи кўкрак нишонлари Академия бошлиғининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари полковник Даврон Усманов ва Ёшлар иттифоқи Мирзо Улуғбек тумани Кенгаши раиси Нодирбек Шукуровлар томонидан тантанали равишда топширилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондан совуқ ҳаво қачон чекина бошлайди?
- Вилоят ҳокими чекка қишлоқдаги аҳоли хонадонида тунамоқда (фото)
- «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми белгиланган вақтда юборилмаганлиги сабаб «Оскар»да қатнашмайди
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- Сурхондарё вилоят ҳокимлиги биносида АКТ ходими калтаклангани ҳақидаги хабарга муносабат билдирилди
- Президентга шеър ўқиб берган талаба Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг