Кураш бўйича Ўзбекистон Кубогини  қайси жамоа қўлга киритди?

19:03 07 Декабрь 2021 Спорт
1104 0

Фото: «Халқ сўзи»

Бухоро шаҳрида кураш бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида Ўзбекистон Кубоги баҳслари бўлиб ўтди. Унда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан 400 нафардан зиёд спортчи 15 вазн оифасида ғолиблик учун гиламга чиқди.

— Миллий курашимиз дунёда обора оммалашиб боряпти, — деди мусобақанинг Бухоро олимпиа захиралари коллежида ўтган тантанали очилиш маросимида сўз олган Ўзбекистон кураш федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Н. Юсупов. — Халқаро спорт майдонларида “Кураш”, “Ҳалол”, “Танбеҳ” сингари ўзбекча атамаларни эшитишнинг ўзиёқ кўнглимизда фахр — ифтихор ҳиссини уйғотади.

Низомга кўра, ҳар бир жамоа таркибида 9 нафар ( 5 нафар эркак, 4 нафар аёл) курашчи жой олди. Уч кун давом этган беллашувлар ниҳоясида Бухоро ва Самарқанд вилоятлари жамоалари финал баҳсида ўзаро рўбарў келдилар.Унда мезбон жамоа 8:1 ҳисобида ғалаба қозониб, Ўзбекистон кубогини қўлга киритди.

Истам ИБРОҲИМОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер