Кунио Микурия Ўзбекистонда божхона тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларга юқори баҳо берди

Фото: Халқ сўзи
Самарқанд шаҳрида давом этаётган «Европа Иттифоқи — Марказий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқлик бўйича: «Глобал дарвоза» конференциясида иштирок этиш учун куни кеча Жаҳон божхона ташкилоти Бош котиби Кунио Микурия ташриф буюрди.
Давлат божхона қўмитаси раиси А. Мавлонов дастлаб юқори мартабали меҳмонни Самарқанд халқаро аэропортида жорий йилдан ишга туширилган «Божхоначисиз назорат» тизими билан яқиндан таништирди.
Сўнгги йилларда Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилаётган кенг қамровдаги ислоҳотлар натижасида Ўзбекистоннинг туристик салоҳияти ва жозибадорлиги тобора ошиб бормоқда. Пировардида мамлакатга амалга оширилаётган хорижий авиақатновлар ва ташриф буюраётган чет эллик сайёҳлар сони жадал ўсмоқда. Бундай вазият халқаро аэропортларда божхона назоратини янада тезкор ва самарали амалга оширишни тақозо этади.
Шу мақсадда жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб, мамлакатимизда илк бора Самарқанднинг янги замонавий халқаро аэропортида «Масофавий божхона назорати» тизими ишга туширилди.
Янги тизим назорат камералари ва парвоз ҳақидаги олдиндан олинган маълумотларни таҳлил қилиш орқали йўловчилар ва уларнинг юкларини билвосита божхона назоратидан ўтказиш имконини беради. Шунингдек, чет эллик сайёҳларга янада қулайлик яратиш мақсадида ички ҳудудда “Duty free” — божсиз савдо дўконлари ишга туширила бошланди.
Аэропортда божхона назорати ва расмийлаштирувини амалга ошириш жараёнларини кузатар экан, Жаҳон божхона ташкилоти Бош котиби Кунио Микурия Ўзбекистонда божхона тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларга юқори баҳо берди ва ҳеч иккиланмасдан ташкилотга аъзо кўплаб мамлакатларга намуна сифатида кўрсатиш мумкинлигини қайд этди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Олимлар саратондан ҳам ўлим хавфи икки баравар юқори бўлган касаллик ҳақида маълум қилишди
- «Эшонхўжа ота» масжиди имом-хатиби Авазхўжа Баҳромов лавозимидан озод этилди ва 3 суткага қамалди
- АҚШ бой берилган ҳудудларни Украинага қайтаришга эришиш ниятида эканлигини маълум қилди
- Транспорт вазирлари «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини муҳокама этишди
- Давлат раҳбари ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлади
- 2 февралдан бошлаб барча ҳудудлардаги АГТКШлар фаолияти босқичма-босқич тикланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг