Кун фотоси: Хива ҳокими ғишт териб, девор бўяди

19:02 07 Июнь 2021 Жамият
3004 0

Хива туман ҳокимлиги расмий саҳифасида ҳоким ғишт териб, девор бўягани акс этган фотосуратларни эълон қилди.

«Хива туман ҳокими О.Матякубов Қорақум маҳалласида «Обод қишлоқ» дастури доирасида амалга оширилаётган ишларни кўздан кечириш жараёнида, қурувчи-усталар билан баравар меҳнат қилиб ғишт териш, уйларни фасад қисмларини оқлаш каби вазифаларни бажариб, кундан кунга ўзгача қиёфада шаклланаётган Қорақум маҳалласига ҳақиқий маънода ўз ҳиссасини қўшди», дейилади хабарда.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?