"Кун фотоси: 75 003 VSF, 75 007 VSF!".. Қоидабузарларга чора кўрилди

Жорий йилнинг 24 ноябрь куни ижтимоий тармоқда "Кун фотоси: 75 003 VSF, 75 007 VSF! Қонун фақат оддий фуқарога ишлайди, ижро этувчиларга таъсир қилмайди!" сарлавҳаси остидаги видео лавҳа тарқалди.
Видео лавҳа ўрганилди ва «Ласетти» русумли, 75 007 VSF ҳамда «Каптива» русумли, 75 003 VSF давлат рақам белгили автомобиллар ҳайдовчиларига нисбатан йўл ҳаракати қоидаларининг 91-банди талабларини бузганликлари бўйича белгиланган тартибда чора кўрилди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ хабар берди.
"Барча ҳайдовчилардан йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишларини сўраймиз.
Жамоатчилик назорати ривожланишида ўз ҳиссасини қўшиб бораётган фуқароларга миннатдорчилик билдирамиз" дейилади бошқарма хабарида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Кун фотоси: Ҳоким фуқароларнинг хонадонини оқлаб берди
- Кун фотоси: Наманган вилояти ҳокимининг вақтинчалик уйи деярли тайёр бўлди
- Тошқулов ректорлар нобуд бўлган 5 нафар талабанинг жанозасида қатнашиб марҳумларнинг ота-оналарига моддий ёрдам берилганини маълум қилди
- Катта Фарғона каналида чўкиб кетган ёзёвонлик йигитнинг ўлими сабаби маълум бўлди
- Кун фотоси: Бухорода 1000 та «контейнер уй» имтиёзли кредит асосида муҳтож оилаларга тарқатилади
- Ғаниев тақдимот вақтида қийинчиликка дуч келди, Президент унинг режаларидан қониқмади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг