Куйганёрликларнинг олтмиш йиллик орзуси ушалди

18:19 28 Сентябр 2021 Жамият
702 0

Фото: "Халқ сўзи"

Юртимиз аҳолисининг салмоқли қисми яшайдиган қишлоқ жойларда замонавий инфратузилмаларни яратибгина ҳаёт сифатини яхшилаш, халқимизда розилик ҳиссини ошириш мумкинлигини «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасида қилинаётган ишлар яна бир карра исботламоқда. Жумладан, Андижон вилояти Избоскан туманидаги Куйганёр маҳалласида истиқомат қилувчи аҳолининг ҳам ниҳоят олтмиш йиллик орзуси амалга ошди.

Фото: "Халқ сўзи" 

– Олтмиш йилдан буён тоза ичимлик суви таъминотидаги муаммолар билан яшадик, – дейди куйганёрлик меҳнат фахрийси Анорхон Қашқарова. – Дарё сувидан ичган пайтларимиз ҳам бўлган. Бугун эса ҳар бир хонадонга жўмраклар ўрнатилган. Биллурдай соф сувнинг оқиб турганини кўриб, кўзимиз қувонади. Ахир сув бор – ҳаёт бор.

Дарвоқе, Куйганёрни ободонлаштириш жараёнида бу маҳаллага салкам 4 км масофада янги сув қувури тортилиб, битта янги қудуқ ўрнатилди. Натижада 2200 нафар аҳолининг ичимлик сувига бўлган эҳтиёжи таъминланди.

Саминжон ҲУСАНОВ, «Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?