Куч-қудратимиз тинчлик ва осойишталигимиз негизи

Фото: Халқ сўзи
14 январь — Ватан ҳимоячилари куни Андижон вилоятида кўтаринки руҳда нишонланди. Асосий тадбир иштирокчилари вилоят марказидаги Хотира хиёбонида жам бўлдилар.
Қайд этилганидек, ўтган ўттиз йилда Қуролли Кучларимиз қудрати жадал юксалди, салоҳиятли, замонавий Миллий Армиямиз шаклланди. Сўзга чиққанлар бугунги тинч ҳаёт қадри, она юрт мадҳи ҳақида ҳам тўхталдилар. Ҳарбий хизматчилар томонидан мудофаа қуроллари ва техникалари, кўргазмали чиқишлар намойиш этилди.
— Бу замонавий ҳарбий техник воситалар Қуролли Кучларимиз қудратидан далолат, — дейди андижонлик меҳнат фахрийси Отаназар ота Сайдалиев. — Илоҳим, улар фақат тинчлик йўлида хизмат қилсин! Бугунги ёшларимиз кўзида чақнаб турган оташ асло сўнмасин. Ватанимизда ҳамиша осойишталик ҳукм сурсин.
Фахрий хизматчилар аскарлар кўчма ошхонасида меҳмон бўлиб, унутилмас онларни ёдга олдилар. Ёш авлод учун катта тарбия мактаби вазифасини ўтовчи бундай тадбирлар вилоятнинг барча ҳудудларида давом этди.
Саминжон ҲУСАНОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда 181 минг гектар токзорлар мавжуд — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
- Ихчам ва самарали бошқарув тизимини яратиш вазифаси қўйилди
- «Олтин тўп»га даъвогарларнинг тўлиқ рўйхати эълон қилинди, унда Месси йўқ
- Мамлакатимиз қурилиш соҳаси ходимларига
- 2022/2023 ўқув йилидан юртимизда илк бор трансплантология ва кардиохирургия бўйича мутахассислар тайёрланади
- Кириш тест синовларининг биринчи кун натижалари эълон қилинди — ДТМ
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг