Куба президенти АҚШни Лотин Америкасидаги давлатларни бўлишга уринишда айблади

00:19 25 Январь 2023 Дунё
360 0

Фото: Reuters

Куба президенти Мигель Диас-Канель АҚШ расмийларини Лотин Америкаси мамлакатларини бўлиб, ўз манфаатларига бўйсундиришга уринаётганликда айблади.

«Вашингтонда Монро доктринаси эълон қилинганидан деярли 200 йил ўтгач, бизни бўлиш ва ўз манфаатларига бўйсундиришга уринишлар давом этмоқда», деди Мигел Диас-Канел.

Куба етакчисининг қўшимча қилишича, Лотин Америкаси давлатлари адолатсиз, қароқчи ва нодемократик халқаро тартиб билан боғлиқ муаммоларни баҳам кўрмайди ва қашшоқлик, ишсизликни енгиш ва озиқ-овқат хавфсизлигини яхшилаш учун қўлидан келганини қилмоқда. У, шунингдек, барқарор ривожланишга эришиш учун биргаликда ҳаракат қилиш стратегиясини ишлаб чиқишга чақирди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер