Криштиану Роналду бир учрашувда учта рекорд ўрнатди

03:39 10 Октябр 2021 Спорт
1560 0

Фото: Reuters

Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду Европадаги терма жамоаларда энг кўп ўйин ўтказиш бўйича рекорд ўрнатди.

Роналду Қатар терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида Португалия терма жамоаси либосида 181-учрашувни ўтказди. Шу тариқа у бу кўрсаткич бўйича испаниялик Серхио Рамосни қувиб ўтди.

Терма жамоаларда энг кўп ўйин ўтказиш бўйича жаҳон рекорди малайзиялик Сох Чин Аунга тегишли. У миллий жамоаси шарафини 195 ўйинда ҳимоя қилган.

Бундан ташқари, ушбу учрашувда у терма жамоадаги голлар сони бўйича ҳам ўзига тегишли жаҳон рекордини янгилади. Энди Роналдунинг ҳисобида 181 учрашувда рақиблар дарвозасига киритилган 112 та гол бор.

Португалия — Қатар ўртасидаги ўртоқлик ўйинида португалиялик футболчилар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу ўйинда Роналду 37 дақиқада ҳисобни очди.

Шу тариқа Қатар Роналду гол киритган 46-жамоа бўлди. Бу ҳам унинг рекорди ҳисобланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер