Кўтармадан тушиб кетган "Lacetti“ ва орқа қисми икки бўлиниб кетган ”Cobalt" можароси қандай ечим топди?

16:08 23 Февраль 2021 Жамият
504 0

Андижон вилояти Қўрғонтепа туманида яшовчи фуқаро Маъмиржон Мадаминов томонидан Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси 1091 ишонч телефони орқали мурожаат келиб тушди.

Унда истеъмолчи, ўзига тегишли бўлган “Lacetti” русумли автомобилига сервис хизмат кўрсатиш мақсадида, Қўрғонтепа шаҳар, Андижон кўчасида жойлашган «Қўрғонтепа ёшлар соғломлаштириш маркази» МЧЖга қарашли «Бек» автотранспорт воситаларига сервис хизмат кўрсатиш устахона ходими Дониёр исмли шахсга қолдириб кетганлигини, бироқ уста томонидан телефон орқали автомобилни таъмирлаш учун кўтарма ускуна ёрдамида юқорига кўтарилганлиги ва кутилмаганда автомобиль кўтарма ускунадан тушиб кетганлиги ҳақида хабар берганлигини, бунинг оқибатида автомобиль кузовининг айрим қисмларига шикаст етганлигини, шунингдек, уста томонидан автомобилнинг зиён етган қисмлари таъмирлаб берилганлигини, лекин автомобилнинг таъмирдан кейинги ҳолат қониқтирмаганлигини баён қилган.

Мазкур мурожаат ўрганилиши натижасида, машина тадбиркор томонидан сифатли таъмирлаб берилишига эришилди. Бу ҳақда Федерация матбуот хизмати хабар берди.

Яна қайд этилишича, ана шундай мурожаатлардан яна бири, Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида яшовчи фуқаро М. Ўзбеков томонидан келган бўлиб, унда истеъмолчи Термиз шаҳридаги «Сурхондарё Автотех хизмати»салонидан 2020 йил 26 март ойида 97.000.000 сўм тўлов қилиб «Cоbalt» автомобилини харид қилган. Бироқ орадан ҳеч қанча вақт ўтмасдан машинанинг орқа қисми иккига бўлиниб кетгани ва салонга мурожаат қилган салон таъмирлаб беришдан бош тортганлигини айтиб ўтган.

Мазкур мурожаат Федерациянинг Термиз шаҳар жамияти ходимлари томонидан ўрганилиши натижасида “Cobalt” автомобили таъмирлаб берилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?