Косонсойлик икки ўқувчи қизнинг жонли ижродаги қўшиғи ижтимоий тармоқларни “ёндирди”

11:38 24 Ноябрь 2021 Жамият
1061 0

Фото: Халқ сўзи

Мадина Усубжонова Косонсойдаги 22-умумтаълим мактабининг 8-синфида таҳсил олади, унинг тенгдоши Нурзида Исаева эса тумандаги 45-махсус мактаб-интернати ўқувчиси. Бу икки иқтидор эгасини миллий қўшиқлар ижросига иштиёқмандлик бирлаштирган. "Камалак" юлдузлари", Муҳиддин Қори Ёқубов номидаги фестиваль сингари мусиқа ва санъат йўналишидаги кўплаб танловларнинг ҳудудий босқичларида муваффақиятли қатнашиб келаётган ёш талантлар тумандаги 4-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида устозлари Арслонбек Салоҳиддиновдан анъанавий хонандалик сир-асрорларини қунт билан ўрганишмоқда.

Умидли ёшлар яқинда Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг "Муҳаббат" қўшиғини маромига етказиб куйлашди. Жонли ижро ижтимоий тармоқлар орқали кенг тарқалиб, Интернетни “ёндирди”. Буни ушбу пост қисқа вақт ичида 500 минг мартадан ортиқ кўрилганидан билиб олиш мумкин. Ўзига хос талқиндаги ижро мухлислар томонидан эътироф этилиб, минглаб санъат ихлосмандларининг олқиш ва миннатдорчиликларига сазовор бўлгани ёш иқтидорлар интилишига қанот бағишлаши турган гап.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?