Косон тумани прокурори ўринбосари 41 ёшида юрак хуружидан вафот этди

01:45 02 Май 2021 Жамият
819 0

Қашқадарё вилояти Косон тумани прокурори ўринбосари юрак хуружидан вафот этган. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар бермоқда.

Хабарга кўра, Косон тумани прокурори ўринбосари — адлия маслаҳатчиси Баҳодир Шералиев 41 ёшида вафот этган.

Қайд этилишича, марҳумнинг ўлимига юрак хуружи сабаб бўлган. Чироқчи туманида туғилган Б.Шералиев Қарши шаҳар прокуратурасида фаолият кўрсатган. Марҳум вилоят прокуратурасида бўлим бошлиғи, Касби тумани прокурори лавозимида ҳам ишлаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?