Космонавтлар илк бор орбитал станцияда барбекю тайёрлади
Видеодан кадр
Хитойнинг “Шэньчжоу-20” ва “Шэньчжоу-21” миссиялари аъзолари илк бор “Тяньгун” орбитал станциясида махсус космик духовка ёрдамида барбекю тайёрлади. Бу ҳақда “Global Times” нашри хабар берди.
Маълумотларга кўра, космонавтлар янги қурилма ёрдамида 28 дақиқада таом тайёрлашга муваффақ бўлган. Улар миссия қўмондони Чэнь Дун учун товуқ қанотлари ва стейк пиширган. Солиштириш учун, 2020 йилда Халқаро космик станцияда (МКС) ўтказилган синовда шунга ўхшаш печеньени тайёрлаш учун 130 дақиқа талаб этилган эди.
Ҳозирда “Тяньгун” станциясида 24 апрелда етиб келган “Шэньчжоу-20” экипажи фаолият юритмоқда. Таркибдаги уч космонавтдан Чэнь Дун бу сафарни карьерасидаги учинчи парвоз сифатида амалга оширмоқда. Унга Чэнь Чжунжуй ва Ван Цзе ҳамроҳлик қилмоқда — улар учун бу илк космик парвозидир.
Хитой “Тяньгун” миллий орбитал станциясини 2021 йилда қуришни бошлаган ва унинг асосий модули “Тяньхэ” ўша йили апрель ойида орбитага чиқарилган. Станциянинг тўлиқ йиғилиши 2022 йил 3 ноябрда якунланган. Бугунги кунда у Т-шаклдаги тузилмага эга бўлиб, учта модулдан иборат: “Тяньхэ”, “Вэньтянь” ва “Мэнтянь”. Станциянинг умумий оғирлиги тахминан 70 тонна, яшаш майдони эса 110 куб метрни ташкил этади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг