Кўршапалакларда одамлар учун хавфли янги коронавирус тури аниқланди

00:16 23 Сентябр 2022 Дунё
1327 0

Иллюстратив фото

АҚШнинг Вашингтон давлат университети олимлари яқинда Россиядаги кўршапалакларда топилган вирус "SARS-CoV-2"га ўхшашлигини, улар одамларни юқишга қодирлигини ва мавжуд коронавирус вакциналарига чидамлилигини аниқладилар.

Сўнгги йилларда юзлаб коронавируслар, асосан, Осиёдаги кўршапалакларда топилган. Аммо уларнинг аксарияти инсонларга юқмайди. "Khosta-1" ва "Khosta-2" вируслари 2020 йилнинг охирида Ғарбий Россиядаги кўршапалакларда топилган ва дастлаб одамлар учун хавф туғдирмаган. Ўрганишлар давомида "Khosta-1" ҳақиқатдан инсонларга хавф туғдирмаслиги маълум бўлган. 

"Khosta-2" сарбековируслар кичик тоифасига киритилган. Коронавирус пандемиясини келтириб чиқарган "SARS-CoV-2" вируси ҳам айнан шу тоифага киради.

"Khosta-2"нинг бошоқ оқсиллари "SARS-CoV-2"га ўхшайди, шунинг учун у инсон ҳужайраларига юқиши мумкин. Бундан ташқари, вирус "SARS-CoV-2" қарши антитаначаларга ҳам чидамли. Хусусан, "COVID-19"га қарши вакцина эмланган одамларнинг иммун тизимини ҳам бузиши мумкин.

Мутахассисларнинг айтишича, янги вирусда одамларда сарбековирусларнинг патогенезида иштирок этиши мумкин бўлган баъзи генлар йўқ. Бу бироз хавотирларни пасайтириш мумкин. Бироқ, "Khosta-2"нинг "SARS-CoV-2" ёки бошқа вируслар билан рекомбинацияси хавфи мавжуд. Бу одамдан одамга юқадиган янада хавфли вируснинг пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.

Ушбу кашфиёт нафақат маълум бўлган "SARS-CoV-2" вариантларидан, балки умуман сарбековируслардан ҳимоя қилиш учун универсал вакциналарни ишлаб чиқиш зарурлигини кўрсатмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер