«Коррупциясиз давлатни қандай тасаввур қиласиз» — ёшлар ўртасида давра суҳбати ташкил қилинди

18:19 03 Декабрь 2021 Жамият
568 0

Тошкент шаҳридаги «Ёшлар пресс клуби»да 2021 йил 1 декабрь куни «Коррупция — тараққиёт душмани» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбир Аксилкоррупция ҳафталиги доирасида Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ташкил қилинган тадбирда ёшлар, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги вакиллари иштирок этди.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги масъул ходими Ўткир Намозбоев коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ислоҳотлар хусусида сўз юритди: — Ҳозиргача коррупцияга қарши курашиш мақсадида бир қатор қонун ҳужжатлари қабул қилиниб, амалга татбиқ қилинмоқда. Шунга қарамасдан жамиятда бу иллатга қарши муносабайни шакллантирмас эканмиз коррупция доимий оғриқли нуқтамиз бўлиб қолаверади.

Шунингдек, давра суҳбати давомида агентлик вакилларининг соҳага оид режалари, эришилаётган ютуқ ва камчиликлар, ёшларда ҳуқуқий билим ва кўникмаларни шакллантириш масалалари муҳокама қилинди.

Мадина Ғузорова, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?