Коррупцияга қарши курашиш агентлигида Россия элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

23:52 09 Сентябр 2021 Жамият
256 0

Коррупцияга қарши курашиш агентлигида Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Олег Мальгинов билан учрашув бўлиб ўтди.

Коррупцияга қарши курашишда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш учрашувнинг асосий мавзусига айланди. Хусусан, икки давлатда коррупцияга қарши курашиш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, коррупцияга қарши сиёсатларининг устувор йўналишлари ва вазифалар юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек, коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришда фуқаролик жамияти институтлари, ОАВ иштирокини янада кучайтириш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органлари олдида турган вазифалар, янги институтлар ва тартибларни жорий этиш зарурлигига эътибор қаратилди.

Учрашув якуни бўйича томонлар ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, тегишли идоралар тажрибасини ўрганиш ҳамда икки давлат ваколатли идоралари ўртасида меморандум имзолаш масаласини кўриб чиқиш келишиб олинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?