Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган 18 нафар шахс рағбатлантирилди

18:38 21 Январь 2022 Жамият
748 0

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори ижросини самарали таъминлаш мақсадида махсус комиссиялар томонидан коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш масалалари кўриб чиқилмоқда.

Қайд этиш лозимки, жамиятда коррупцияга қарши муросасиз муносабатни шакллантиришда жамоатчилик иштирокини янада ошириш, латент (яширин) ҳолатда қолаётган жиноятларни барвақт аниқлаш, уларни ўз вақтида фош этишда ташаббускор ҳамда фаол фуқароларнинг иштирок этиш даражасини кенгайтириш ва уларни рағбатлантириш муҳим аҳамият касб этади.

Бош прокуратура томонидан 2021 йилда жами 18 нафар шахслар коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берганлиги ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашганлиги сабабли рағбатлантирилди.

Ушбу хабарлар асосида 16 та ҳолатда пора олиш ва 2 та ҳолатда бюджет маблағларини жуда кўп миқдордаги қийматда талон-торож қилиш жиноятлари фош этилиб, айбдор шахсларга нисбатан жазо муқаррарлиги таъминланди.

Албатта, коррупцияга қарши муросасиз курашишда аҳолининг барча қатламлари фаол иштирок этиб келаётганлиги қувончли ҳолдир.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?