Коррупция қарши курашиш агентлиги Нагоя иқтисодиёт университети билан ҳамкорликни йўлга қўяди

11:56 27 Октябр 2021 Жамият
159 0

Фото: Коррупция қарши курашиш агентлиги

Жорий йилнинг 26 октябрь куни Коррупция қарши курашиш агентлиги директори А.Бурханов Япониянинг Нагоя иқтисодиёт университети Президенти Сабури Харуони қабул қилди.

Учрашув чоғида Ўзбекистон ва Нагоя иқтисодиёт университети ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари ҳам муҳокама қилинди. Хусусан, С.Харуо Ўзбекистонда инновацион япон марказини ишга тушириш, шунингдек, япон университетларидан бирининг филиалини ташкил этиш каби ўз режаларини билдириб ўтди.

Мулоқот сўнггида ҳамкорлик истиқболлари белгиланиб, келгусида давлат хизматчилари учун тренинг ва семинарлар ташкил қилиш, қўшма тадқиқотларни амалга ошириш ва коррупцияга қарши курашиш соҳасида япониялик эксперт-маслаҳатчини жалб этиш масаласини кўриб чиқишга келишиб олинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?