Коронавируснинг «кентавр» вариантига хос яна бир ноодатий белги маълум бўлди

13:10 30 Август 2022 Жамият
592 0

Иллюстратив фото

«Омикрон» штаммининг ВА 2.75 субвариантига «кентавр» деб ном берилганидан хабарингиз бор. Ҳиндистон олимлари ўтказган тадқиқотда унинг геномида 16 та мутация мавжудлиги аниқланган.

Бу, коронавируснинг мазкур тури тана ҳимоя механизмларига осон «чап бериш» хусусиятига эга эканлигини англатади. Қолаверса, «омикрон»нинг аввалги версияларига нисбатан юқумлилик даражаси 16 фоиз юқори.

Шифокорлар хулосасига кўра, айни пайтга келиб «кентавр» янги аломатлар билан намоён бўла бошлаган. Яъни бу мутацияни юқтирганларда СОВИД-19га хос одатий белгилар камдан кам ҳолларда кузатиляпти.

Масалан, ВА 2.75 билан касалланганлар асосан тана, мушаклар ҳамда бел ва бош оғриғидан шикоят қилаётгани аввалроқ маълум бўлганди. Энди бу симптомлар қаторига кўз соҳаси билан боғлиқ белгилар ҳам қўшилди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, ҳозир «кентавр» мутацияси аниқланган баъзи беморлар ёруғ муҳитда кўзларини очишга қийналяпти. Улар кўз гавҳарида оғриқларни ҳис қилмоқда.

Ҳозир олимлар бу борада тадқиқотларни давом эттиряпти.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер