Коронавирусга қарши вакцинани Ўзбекистонда ишлаб чиқариш масаласида Хитой делегацияси Тошкентга келди

21:54 23 Июль 2021 Жамият
271 0

Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги таклифига кўра 23 июль куни Хитойнинг “Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical” компанияси делегацияси Тошкентга етиб келди. Делегация ҳозирда юртимизда қўлланилаётган ZF-UZ-VAC2001 вакцинасини ишлаб чиқараётган мазкур компаниянинг бош муҳандиси Ванг ЗиЖун, Экспорт бўлими бошлиғи Чен Фангву ҳамда Чу Йингжин ва Ли Жифяо каби мутахассислардан иборат.

Делегация пойтахтимизга Ўзбек-Хитой вакцинасини Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича музокаралар олиб бориш мақсадида ташриф буюрди. Мутахассислар вакцина ишлаб чиқариш учун инфратузилмавий имкониятларини баҳолайди.

Хитой Фанлар академияси SARS-CoV-2 коронавирусига қарши номзод вакцинасини яратиш лойиҳасининг ташаббускори ва координатори ҳисобланади. Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Вирусология илмий-тадқиқот институтининг вакцина синовларида бевосита иштироки, шунингдек, клиник тадқиқотларга қўшган ҳиссаси натижасида Ўзбекистон вакцинанинг ҳаммуаллифи сифатида эътироф этилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?