Коронавирусга қарши вакциналарнинг асосий камчилиги маълум қилинди

Иллюстратив фото
Айни дамда мавжуд коронавирусга қарши вакциналарнинг асосий камчилиги уларнинг икки босқичда инсон организмига юборилиш заруратидир.
Бу ҳақда Жорж Мейсон университетининг Тизимлар биологияси мактаби профессори Анча Баранова маълум қилди.
Мутахассиснинг сўзларига кўра, мавжуд препаратларнинг аксарияти беморга икки босқичда юборилган тақдирдагина самарали ишлайди. Аммо биринчи ҳамда иккинчи эмланиш жараёни учун анча вақт керак бўлади.
«Айнан шу жиҳат айни пайтда мавжуд вакциналарнинг заиф томонидир. Зеро, одамларнинг биринчи вакцинани олишлари, аммо иккинчи инъекция учун келишни унутиши ёки баъзи эмлашга қарши инсонларнинг пайдо бўлиши ҳамда препаратни олиш учун келмаслиги каби улкан хавф мавжуд», дейди Баранова.
Мутахассиснинг таъкидлашича, агар бемор эмлашнинг иккинчи босқичини ўтказиб юборса, вакцинанинг самарадорлиги «деярли йўқ»қа чиқади.
Мутахассиснинг қўшимча қилишича, ҳозирги вақтда Хитой лабораторияларидан бири бир марта қўлланиладиган вакцинани ишлаб чиқмоқда. Аммо унинг самарадорлиги тўғрисида айни пайтда ҳеч нарса маълум эмас.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- Ўқувчилар ўртасида математика бўйича «Қўқон олимпиадаси» ўтказилади. Ғолибларга «Нексия» ва «Кобальт» берилади
- Фарғонада 19 яшар қизни зўрлаган уч эркак ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди
- Ибн Сино ҳақмиди? Олимлар Италиянинг Жильо ороли аҳолисида орасида бирорта ҳолатда коронавирус қайд этилмаганига изоҳ берди
- Тошкентда селфига тушиш учун поезд устига чиққан болани 27 минг вольт ток урди
- Ўзбекистонда Президент сайловига тайёргарлик кўриш жараёни 2021 йил 1 мартдан бошланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг