Коронавирусга қарши вакцинадан кейин иммунитет қачон ҳосил бўлади, қачон иммун тизимимиз бизни ҳимоя қилишни бошлайди?

18:57 02 Июль 2021 Жамият
1150 0

Ушбу саволга АОКАда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева қуйидагича жавоб қайтарди:

— Коронавирусга қарши вакцинани 1чи босқичини олганларда иммунитет ҳужайралар пайдо бўлиши вакцина олган кунидан 14 кун оралиғида кўтарилишни бошлайди ва унинг максимал кўтарилиш даражаси охирги босқич (яъни 2 ёки 3-босқич) вакцинани олгандан 30-60 кунлар баъзиларда 90 кун оралиғида эришилади. Бу эришилган вакцинани неча кун ёки йил сақланиши бўйича бутун дунёда ва ўзимизни олимлар ҳам назорат қилиб бормоқдалар. Вақт ўтиб иммун ҳужайраларни сақланиш муддатлари ҳақида аниқ маълумотлар чоп этилади.

Бугунги кунда мавжуд маълумотлардан олимларнинг тахминлари эълон қилиниб борилмоқда, уларнинг тахминларига кўра, баъзи вакциналар 1 йил, баъзилари 2 йил, баъзи вакциналар эса умрбод иммун ҳимоя ҳосил қилади – деб хулоса қилмоқдалар.

Шунга қарамай, вакцина олаётганларга ва олганларга вакцина олиб иммун ҳимоядаман деб хулоса қилишга шошилманг. Карантин қоидаларига риоя қилиш барча инфекцион касалликдан сақлайди, шунингдек коронавирус инфекциясига қарши вакцинадан кейинги иммунитетни ҳосил бўлишига ҳам ёрдам беради

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?