Коронавирусга қарши вакцина билан кимлар эмланмаслиги маълум қилинди

14:19 22 Июль 2021 Жамият
1574 0

Санитария эпидемиология хизмати коронавирусга қарши вакцина билан кимлар эмланмаслигини маълум қилди. 

  • COVID-19га қарши эмлашга монелик (тўсиқлик) қилувчи ҳолатлар:
  • вакцинанинг компонентларига юқори сезгирлиги бўлган шахслар;
  • анамнезида оғир аллергик реакциялари бўлган шахслар;
  • ўткир юқумли ва юқумсиз касалликлар билан касалланганлар;
  • ҳомиладор ва эмизувчи аёллар (вакцинанинг ушбу контингентга хавфсизлиги тўғрисида маълумот етарли эмаслиги сабабли);
  • 18 ёшгача бўлган болалар;
  • ОИВ инфекциясига чалинган шахслар (вакцинанинг ушбу контингентга хавфсизлиги тўғрисидаги маълумот етарли бўлмагани сабабли).

Коронавирус инфекциянинг ўткир шакли симптомлари бўлган беморлар, лабораторияда COVID-19 мусбат натижа берган, бироқ клиник белгилари кузатилмаётган шахслар ва коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлган шахслар, карантин муддати тугаганидан сўнг эмланади.

Эмлашга бўлган барча турдаги монеликлар, эмлаш пунктларида рўйхатга олинади. Бир ойгача ва ундан кўп муддатга берилган тиббий чекловлар иммунологик комиссия аъзолари томонидан кўриб чиқилади ва шунга асосан якуний хулоса қилинади. Эмлашга монелиги бўлган шахсларни даволаш, соғломлаштириш режалари тузилади ва ҳар бир шахсга алоҳида индивидуал эмлаш режаси тузилади. Эмланишга монелиги бўлган шахсларнинг амбулатория карталарида ва тиббий чекловларни рўйхатга олиш журналида тиббий чекловлар тўғрисидаги маълумотлар қайд этилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?