Коронавирусга қарши вакцина аҳолига текин бўлади — Вазир

19:18 27 Март 2021 Жамият
2066 0

Фото: Инобат Аҳатова/Халқ сўзи

Хабарингиз бор, «Халқ сўзи» мухбири Ўзбекистон томонининг Хитой-Ўзбекистон ҳаммуаллифлигида яратилган вакцинанинг қабул қилиб олиш жараёнини ёритмоқда.

Ўзбекистонга олиб келиниши ва синовларида бош-қош бўлган Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмоновга қатор саволлар берилди. Хусусан, «Халқ сўзи» мухбири вакцинанинг нархи билан қизиқди.

«Нархлари ҳали аниқ эмас. Сабаби уни нархлари очиқланмаган, ҳозирча. Биз бу вакцинанинг ишлаб чиқарилишидаги маълум қийматини тўлаб бердик. Ўзбекистон аҳолисига текин бўлади», деди Иброҳим Абдураҳмонов.

Маълумот учун, Хитой-Ўзбекистон ҳаммуаллифлигида яратилган ZF-UZ-VAC2001 вакцинасини яратишда коронавирус ташқи оқсили биотехнологик усул билан синтезланиб олинган бўлиб, организмга юборилганда оқсилга нисбатан иммун жавоб ҳосил бўлади. Бундай вакциналар бошқа турдаги вакциналар билан солиштирганда, энг юқори хавфсизлик профилига эга ҳисобланади.

Инобат АҲАТОВА,

«Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер