Коронавирусга қарши оммавий қайта эмлашнинг фойдасидан зарари кўп бўлиши мумкин — "The Lancet"

00:51 15 Сентябр 2021 Дунё
956 0

Фото: РИА Новости

"The Lancet" тиббий журналида фуқароларни оммавий равишда қайта эмлаш бефойдалиги таъкидланган мақола чоп этилди.

Мақолада Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва АҚШнинг озиқ-овқат ва дори-дармон маҳсулотлари сифатини назорат қилувчи бошқармаси (FDA) вакилларидан иборат бир гуруҳ олимларнинг тавсиялари келтирилган.

Мутахассисларнинг фикрича, мавжуд вакциналар анча самарали, шунинг учун ҳали қайта эмлашга ҳожат йўқ. Бундан ташқари, бундай препаратлардан такрорий ёки тез-тез муддатда фойдаланиш бефойда ва ҳатто хавфли бўлиши мумкин. Масалан, бу миокардит ва Гуиллен-Барре синдромига олиб келиши мумкин.

Олимларнинг таъкидлашича, такрорий эмлашлар иммунитети заиф одамларга фойдали бўлиши мумкин. Шундай бўлсада, мутахассислар вакциналарни яна тавсия қилишдан олдин тегишли тадқиқотлар ўтказиш кераклигини айтишмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?