Коронавирусга эмланганлар касалликни енгил ўтказади, реанимацияга тушмайди, ўлим ҳолати кузатилмайди — Мутахассис

16:21 23 Июль 2021 Жамият
566 0

Илғор технологиялар маркази биотехнология лаборатория мудири Дилбар Далимова вакцина бўйича муҳим маълумотларни тақдим этди.

«Кўпчилик вакцина олган бўлса ҳам коронавирусга чалинаётгани ва вакцина ёрдам бермаётгани ҳақида айтишмоқда.

Аслида бу нотўғри.

Вакцина албатта ёрдам беради. Қачонки вакцинани тўлиқ, барча дозасини олса, касалликка қарши иммунитет пайдо бўлади ва касалликни енгиш жуда осон бўлади.

Албатта, эмланди, дегани бу — умуман касал бўлмайди, дегани эмас. Вакцина олган киши коронавирусни енгил ўтказади, касаллик оғир оқибатларга олиб келмайди, реанимацияга тушмайди, ўлим ҳолати кузатилмайди. Энг асосийси шу.

Коронавируснинг янги штаммларига нисбатан самарадорлик даражаси ҳам ўрганилди. Албатта, янги штаммларга унинг таъсири камаяди. Бошқа вакциналар самарадорлиги 10-15 фоизга камайган бўлса, Ўзбекистон-Хитой ҳаммуаллифлигида яратилган ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг самарадорлиги бор-йўғи 1,2 фоизга камайди. Бу дегани — вакцина бошқа штаммларга нисбатан ҳам ишлайди, дегани», дея таъкидлади мутахассис.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?