Карантинга олинган 31 ёшли эркак ўзини Тошкентдаги «Саёҳат» меҳмонхонаси 4-қаватидан ташлади

17:54 11 Август 2020 Жамият
713 0

Архив сурат

2020 йилнинг 10 август куни, соат 1033да Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ навбатчилик қисмига келиб тушган хабарга кўра, Сурхондарё вилояти, Денов тумани, «И.Исмоилов» МФЙда яшовчи 31.07.1989 йилда туғилган О.К. ўз жонига қасд қилиб, Мирзо Улуғбек тумани, БИЙ кўчаси, 115-уйда жойлашган «Саёҳат» меҳмонхонасининг 4-қават 408-хонасидан ўзини улоқтириб вафот этган. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати «Халқ сўзи»га хабар берди.

Қайд этилишича, дастлабки терговга қадар текширув ишлари олиб бориш жараёнида, О.К. Россия Федерацияси Қозон шаҳрига ишлаш учун оиласи билан бирга кетганлиги, 04.08.2020 йилда «Чартер» рейс орқали Ўзбекистон Республикаси Тошкент шаҳрига олиб келиниб, Мирзо Улуғбек тумани ДСEНБ томонидан карантинга олиниб, «Саёҳат» меҳмонхонаси 408-хонага жойлаштирилганлиги, 07.08.2020 йилда “COVID 19” вируси мавжуд ёки мавжуд эмаслигини аниқлаш учун тест топширганлиги, 09.08.2020 йилда “COVID 19” касаллиги йўқлиги тўғрисида тест натижаси аниқланган.

Шунингдек, О.К.нинг Сурхондарё вилояти Денов туманида истиқомат қилувчи яқин қариндошлари билан телефон орқали суҳбат қилинганида, улар сўнги пайтларда О.К.нинг руҳиятида салбий томонга ўзгаришлар сезилганлигини ва ўзини ёмон ҳис қилиб юрганлигини, шу сабабли унинг турмуш ўртоғи ва икки нафар вояга етмаган фарзандлари Россия Федерацияси ҳудудида қолишига қарамасдан, уни Ўзбекистон Республикасига олиб келинганлигини баён қилишган.

Ҳозирда, мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилиб, О.К.нинг руҳий касаллика чалинган ёки чалинмаганлиги ҳолатларига аниқлик киритиш чоралари кўрилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?