Коронавирусдан соғайган беморлар 90 кун ўзидан вирус тарқатиши мумкин — Штаб аъзоси

12:50 21 Сентябр 2020 Жамият
1133 0

Ковид билан касалланиб соғайган беморлар яна 90 кун вирус тарқатувчи бўлиши мумкин экан. Бу маълумот қанчалик рост?

Ушбу саволга Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева жавоб берди.

"Америка Қўшма Штатлари олимлари томонидан ўтказилган тадқиқотлар натижаларига кўра ҳам КОВИД касаллигини ўтказган баъзи инсонлар организмидаги қон таркибида 90 кунгача вирус айланиб юриши тасдиқланган. 

Бу даврда инсон тарқатувчи сифатида бўлиб юриши ҳақида бир неча олимлар ёзмоқда, лекин бу маълумотлар тўлиқ тасдиқланмаган. Лекин касалликни ўрта оғир, оғир ва ўта оғир кечираётган беморлар бир ой ва ундан кўп муддат касаллик жараёнини кечирмоқдалар, бу инсон организмига тушган вирус юкламаси, унга нисбатан организмнинг жавоб реакцияларига ҳам боғлиқдир.

Бугунги кунда, вирус тарқатувчанлиги, касаллик организмда келтириб чиқарувчи аломатлари, инсон организмининг жавоб реакцияси, касаллик асоратланиши ва реабилитация жараёни бўйича шифокорлар ва олимлар доимий равишда изланишлар олиб бормоқдалар. 

Бу эса, яна бир бора, касалланган беморларни алоҳидаланиши, яқинлари, фарзандлари ва ота-оналари билан бориш-келишни камайтиришлари, умуман уйдан ташқарига чиқишни чеклашлари кераклигини билдиради", дейди мутахассис.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?